kitobulash kitobchallenge kitob uzbekistan fattohhoncom fattohhonuz instagram kitobhadya худогашукур abidal arxiv asadbek_hudoyqulov_official balmain benom benomtomon boyka chelenge10years chelengeqaddibalandeeeee cristianoronaldo fashion fcbarselona followme hollywood like lionelmessi luxuryhouse merciarsene photo photooftheday stars fcbarselona
#Kitobulash Президентимиз ташаббуси асосида ташкил этилаётган “Book challenge” лойиҳаси доирасида бугун Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри марказида тантанали тадбир ўтказилди ҳамда вилоят ҳокими бошчилигидаги барча раҳбар ходимлар томонидан 2 мингдан ортиқ китоб мактабларга совға қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов ва вилоят ҳокими Ғафуржон Мирзаев Сайхунобод туманининг Ўзбекистон маҳалласида яшовчи тадбиркор аёл Гавҳарой Ҳусанова томонидан ташкил этилган хусусий кутубхонанинг очилиш маросимида иштирок этди ҳамда кутубхонага Президент совғаси — 1000 дан зиёд китобни топширди.
Шунингдек, бугун туманда барпо этилган “Жажжи билағон” нодавлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Ушбу муассасада инглиз ва рус тиллари чуқур ўргатилади, таълим олувчилар учун барча замонавий шароитлар яратилган. Комил Алламжонов бу каби масканларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришда Агентлик ўз лойиҳалари ва болалар китоблари билан иштирок этишга тайёр эканини таъкидлади.
#bookchallenge #kitobulash #MOQ #RIOZM
Умид Аҳмаджонов Республика ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб интернатига 120дан ортиқ китоб совға қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев аҳоли ўртасида саводхонликни ошириш, ёшлар орасида китобга бўлган меҳрни шакллантириш мақсадида бутун мамлакатимиз бўйлаб раҳбар ходимлар, вазирликлар ва қўмиталар, йирик компания ва ташкилотларга мактаб-интернатлар, институтлар ва кутубхоналарга китоблар совға қилиш бўйича ташаббус кўрсатган эди. Ушбу кўрсатма юзасидан Ўзбекистон МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов бугун Республика ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб интернати (РИОЗМИ) кутубхонасига 120дан ортиқ китоб совға қилди.
Ушбу китоблар орасидан Тохир Малик, Абдулла Қаҳҳор, Абдулла Қодирий Муҳаммад Юсуф каби ўзбек, А.С.Пушкин, М.Ю.Лермонтов, Шолохов, Л.Толстой, Т.Драйзер, Артур Конан Дойл, Жанни Родари каби хориж адабиёти намоёндалари, қолаверса, Валерий Лобановский, Борис Аркадьевдек жаҳонга машҳур спорт мутахассисларининг бадиий ва илмий асарлари ҳам ўрин олган. “Ҳақиқий спортчи бўлиб етишиш учун жисмоний тайёгарликдан ташқари интеллектуал жиҳатдан ҳам юқори салоҳиятга эга бўлиш керак. Дарҳақиқат, муҳтарам Президентимиз жуда ҳам фойдали ишни бошлаб бердилар. Ишонаманки, саводхонлиги юқори бўлган сиз каби спортчилар келажакда бунданда яхши натижалар қайд этиб, юртимиз довруғини янада кўтарасизлар”, – деди Умид Аҳмаджонов.
Шунингдек, МОҚ раҳбари РИОЗМИ фаолияти ва олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди. Камондан отиш, спорт курашлари ва бир қатор спорт турлари билан шуғулланадиган ёшлар учун таъмирланаётган иншоотлар ва майдонлар билан яқиндан танишиб, қилиниши керак бўлган қўшимча чора-тадбирлар бўйича ўз фикрини билдириб ўтди.