Список из самых популярных хештегов по теме #SAYYODISTON

Публикации: 140
Для удаления хештега - кликнуть 2 раза.
#sayyodiston #sayyodcom #faxrliinson #repost #sayyodmedia #tashkent #uzbekistan #оят
Скопировать


sayyodiston sayyodcom faxrliinson repost sayyodmedia tashkent uzbekistan оят sevarmidingayt

Хештеги на тему #SAYYODISTON

Бугун қабристонда, чамаси 15-16 ёшлардаги йиғлаётган болага кўзим тушиб қолди. Яқинларидан бири ўтиб қолган шекилли деб ўйладим. У қабристонни бу бошидан у бошига борар ва адамни қабрлари қаерда деб йиғлар эди. Бошида хеч нимага тушунмадим. Атрофига одамлар йиғила бошлагач, мен хам гап нимадалигини англаш учун яқинлашдим. У йиғилганлардан “адамни қабрларини топишга ёрдам беринглар”, деб ёлворарди. Ўзини йиғилганларга уни махалладоши эканлигини айтган бир бола, яқинда ушбу болакай авто халокатга учрагани, шундан кейин хотираси паст бўлиб қолганини айтди. Билишимизча, хар жума куни келиб отасининг мозорини бошида Қуръон ўқиб кетишни ўзига одат қилган экан. Автохалокат сабаб хотираси панд бериб, бу гал отасини қабрини топа олмаётганини англадик. Одамлар унга, шу ерда ўтириб Қуръон ўқиб кетсанг хам бўлади болам, савоби отанга боради деганларига қарамасдан йиғлашда давом этарди. Тўғриси мен ва атрофдагиларни дилларимиз хуфтон бўлди. Махалладошидан уни уйига телефон қилишни ва отасининг қабри жойлашган жойни сўрашини илтимос қилдик. Гўшакни кўтарган аёл киши бизга қабрнинг тахминий жойлашув жойини айтди. 20 киши бўлиб қабрни излашга тушдик ва нихоят топдик ва худди тирик одамни топгандай хурсанд қувондик. Хаммамиз биргаликда отасини шаънига дуо ўқиб ўз йўлимизга равона бўлдик. Болакай отасининг ёнида қолди. Бир амаки кетар экан, “ўғлим келган нуқтамизга қара, баъзилар тирик отасини бориб кўришга вақти йўқ, бошқалар отасини қабрини излаб юрибди”, деди хўрсиниб. Уйга келдимда, жумадан энди қайтган отамни икки юзидан ўпиб қўйдим. Телеграмдаги t.me/sayyodiston чат/каналидан бу хикоя. Хамир учидан патир. Реклама ва кераксиз хабарлардан холи озода чат/канал. Ибратли ва таъсирли хикоялар. Сахих хадислар. Миянгизни турли кераксиз ахлатлар билан зўриқтирадиган аксар каналлардан кўра зиёли @sayyodiston чат/канали покиза, халол ва тарбияли оилалар учун! #sayyodiston

Хештеги на тему #SAYYODISTON

Отаси қўй гўштидан тайёрланган кабобни жуда яхши кўрарди. Буни билган ўғил У кишини яхши бир ошхонага олиб борибди... аввалига ОТА кабобини ўзи ейишга харакат қилибди... хар сафар овқатини оғзига олиб борганида қарилиги сабабли қўллари титраб таоми соқолию атрофига тўкилибди. Ошхонада ўтирганларнинг назари уларга қаратилди... пастназар қарашлар, масхаромуз жилмайишлар ва кайфияти бузилган чехралар. Ўғил эса сабр билан ОТАсига таомини едиришни бошлади. Нихоят таом тугади, ўғил ОТАсини сув олдига етаклади, оғиз-қўлларини, ёғ томган соқолини ювиб қўйди, кўзойнагини артиб тақиб қўйди. Кейин эса ОТАсини қўлтиқлаб чиқиш томон юрди. Норози назарларга қарамай ўғил хурсанд эди, чунки ОТАсини хурсанд қилган эди у. Овқат пулини тўлаб чиқиб кетаётган ўғил ортидан бир амакининг овози эшитилди: —- Хой ўғлим бу ерда бир нарса қолдирдинг унутма... Яна назарлар улар тарафга бурилди Бир оз ўйланган йигит: —- Хеч нарса қолдирмадим амаки – деб жавоб берди Амаки: —- Болам сен бу ерда жуда қимматбахо нарса қолдирдинг ! Шошиб қолган йигит : —- Нима қолдирибман амаки ?! —- Сен бу ерда хар бир фарзанд учун дарс, хар бир ОТА учун умид қолдириб кетаяпсан ! Бир муддат ошхонани сукунат қоплади, хамма қилган ишидан, фикрларидан уятда қолди. Бу кишилар унутишган эди бир пайлар ОТАларидан нажот топганларини: —- ОТА менга шуни олиб беринг... —- ОТА мен шуни хохлайман... —- ОТА мен фалон жойда ўқишни хохлайман.. —- ОТА пулим тугади... —- ОТА ўртоқларим билан фалон жойга айлангани бормоқчимиз.. —- ОТА.... —- ОТА... Аммо бирор марта айтишмаган эдики: —- Ёнимда эканлигингиз мен учун хар нарсадан афзалдир ОТА !!! —- Сиз хам мендан ўзингиз учун бирор нарса сўранг ОТАЖОН! Телеграмдаги t.me/sayyodiston чат/каналидан бу хикоя. Хамир учидан патир. Реклама ва кераксиз хабарлардан холи озода чат/канал. Ибратли ва таъсирли хикоялар. Сахих хадислар. Миянгизни турли кераксиз ахлатлар билан зўриқтирадиган аксар каналлардан кўра зиёли @sayyodiston чат/канали покиза, халол ва тарбияли оилалар учун! #sayyodiston

Хештеги на тему #SAYYODISTON

ТУҒИЛМАГАН ГЎДАКЛАР СУХБАТИ... Улар мени нобуд қилишга қарор қилишганида, йиғлаб, қақшадим, аммо эшитишмади. Баданимга теккан метал жуда совуқ экан. Оғриғи ҳам ёмон бўларкан. Оёқ-қўлимни кесаётганларида… уларнинг менга раҳмлари келмади. Онам эса фақат унсиз йиғлади, холос Жаннат. Ёруғликка бурканган гўшанинг оппоқ беланчакларида суҳбатлашиб ўтирган чақалоқларнинг қиқир-қиқир кулгилари, шўх-шодон овозлари дилбар шабада билан чамбарчас бўлиб кетган бир паллада, диққатларини ҳозиргина беланчагига ярим оқсаб, ярим эмаклаб келиб ётган чақалоқ бўлди. Ҳаммаси бирданига уни ўраб олишди. — Нима бўлди? — У ёқда бўлдингми? — Ер юзи қандай экан? — Одамларчи? — Гапира қолсангчи энди! Болажонлар уни бир зумда минг хил саволларга кўмиб ташлашди. У олдин ҳеч нарса демади. Эгнидаги нур таратиб турган оппоқ либосини ечиб ташлади. Унинг битта оёғи ва иккала қўли ҳам мажруҳ эди. Болажонлар бирваракайига “оҳ”лаб юборишди. — Нима бўлди? — Қайтиб келдим. — Нега қайтдинг? — Керагим йўқ экан. — Оёқ-қўлларингга нима қилишди. У айбдорона бошини эгди. Кейин оҳиста гап бошлади: — Уларга қиз боланинг кераги йўқ экан. Тангрим уларга мени раво кўрганида, очиғи, улар ҳам мен каби хурсанд бўлсалар керак, деб ўйлагандим. Қолаверса, олдин ҳаммаси яхши эди. Онам мени қанчалик асраб авайлар, эъзозларди. Отам ҳам нафақат мени, балки мен сабаб онамни ҳам бошида кўтариб юрганди. Назаримда, ҳаммаси мени интизорлик билан кўз тикиб ўтиргандек эди. Мен… жуда-жуда бахтиёр эдим, эшитяпсизларми, жудаям бахтиёр эдим. — Бўлди, йиғлама, нега бундай бўлди ахир? — Улар мени нобуд қилишга қарор қилишганида, бутун умидларим йўқ бўлиб кетди. Қанча ялиндим, ёлвордим, аммо улар эшитишмади. Йиғлаб, қақшадим, аммо… баданимга теккан метал жуда совуқ экан. Оғриғи ҳам ёмон бўларкан. Оёқ-қўлимни кесаётганларида… уларнинг менга раҳмлари келмади. Онам эса фақат унсиз йиғлади, холос. — Ҳеч ким ёрдам бермадими? — Йўқ. Битта оппоқ кийиниб олган хола онамнинг бошини силаб туриб: “Ҳафа бўлманг, синглим! Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлиб, кейинги гал сизга ҳам ўғил беради, мана кўрасиз”, деди. Чақалоқларнинг бари жим бўлиб қолишди. Орага Davomi telegramdagi t.me/sayyodiston kanalida. #sayyodiston #sayyodcom

Хештеги на тему #SAYYODISTON

SAYYOD.COM ва SULTAN SAID @sultansaid_restoran кошонаси тақдим этади: РАМАЗОНДА ХАДИС ВА ИБРАТЛИ ХИКОЯЛАР ТАНЛОВИ -  Sayyod билан  SULTAN SAID кошонасида ИФТОР! Рамазон ойида ўқувчилар юборган қисқа ва қизиқ хадислар ёки айнан Рамазонга доир қизиқ воқеалар, шахсий хаётидан бўлсаям , сабрга туртки бўлиб рўза тутишга ундайдиган таъсирчан  реал воқеалардан танлаб олиб чоп этиб борамиз ва ўша танлаб  олиб чоп этган хадисимизни  бизга юборган иштирокчи  ёки қизиқ воқеалардан танлаб олинган хикоя муаллифига ифтор дастурхонини ёзишни ният қилдик. Аввало хадисларни бир-биридан ажратиш мумкинмас, истак бу эмас албатта, шунчаки Рамазонни инстаграмда хам унумли ўтказиб, чиройлик хадислар билан бойитиб, Рўза тутишга ундайдиган Рамазондаги гўзал амалларни тарғиботи сифатида  намунавий  хикоялар билан бўлишиш ва хамда шу сабаб мухлислар билан дийдор кўришиб ифтор дастурхонида сухбатлашиш менимча маънавий онлар хадя этса ажабмас. Шахсан шу сабаб хам илк бора телеграм каналида SAYYOD гурухини очдик, унга шу сайт мухлислари хам аъзо бўлишлари мумкин ва албатта ўзларига қизиқ , гўзал ва ўзгача таъсир кўрсатган  хадислардан ўша телеграм чатимизда чоп этишларини сўраймиз.  Sayyod гурухи чатига  кириш учун манба (телефондан кўраётган бўлсангиз шуни босинг): https://t.me/sayyodiston ДИҚҚАТ: Юборилган хадислар САХИХ , воқеа ва хикоялар эса реал (тўқима эмас) бўлиши ва ўқувчиларга қулайлик бўлиши учун имкон қадар қисқароқ  матнда бўлиши  сўралади. Хўш шу хафтанинг илк ғолиби ким бўлади? Ким бу хафта Сайёд мехмонида ифторликда ўтказади? Биринчи ғолибни кутяпмиз!  ОЛҒА! #sayyodcom #sultansaid #sultonsaid #хадис #рамазон #ифтор #hadis #ramazon #iftor #sayyodiston


Хештеги на тему #SAYYODISTON

Bu haykal Ispaniyaning Madrid shahridagi bir muzeyda joylashgan ekan. U “Nasroniylar, Yahudiylar va Musulmonlar” deb nomlanar ekan. Bir kuni bir yahudiy o’sha haykaldan shikoyat qilibdi. Keyin undan “nima uchun shikoyat qilyapsiz, axir eng tepada turibsizku!” deb so’rashibdi. Shunda o’sha yahudiy : ‘Ha, to’g’ri, lekin Musulmonlar o’rnidan tursa, biz halok bo’lamiz ... ’ deb javob qaytaribdi... T.me/sayyodiston канали энг ажойиб хикоя ва хаётий воқеалар, ибратли қиссалару хадислар! Кераксиз рекламалардан холи доно телеграм канали #sayyodiston

Хештеги на тему #SAYYODISTON

САБРНИНГ ФАЗИЛАТИ 5 опа-сингилларга бирин кетин совчилар кела бошлайди. Ота аввал тўнғич қизини сўнгра қолганларини кетма-кет узатиш ниятида эди. Аммо тўнғич қиз отасига ғамхўрлик қилишини айтиб, турмушга чиқишдан воз кечади. Шундай қилиб ота қолган тўрт қизини турмушга беради. Тўнғич қизи эса отаси билан қолиб, унга ғамхўрлик қила бошлайди. Вақт соати етгач, ота омонатини топшириб, Роббиси ҳузурига риҳлат этади. Қизлари эса унинг вафотидан сўнг васиятномани очиб ўқийдилар. У ерда оталари шундай дея васият қолдирган эди: «Қизларим, ўзининг бахтини сизларнинг бахтингиз учун қурбон этган опангиз турмушга чиқмагунга қадар, меросни тақсим эта кўрманг!» Аммо тўрт опа-сингил васиятдан норози бўлишиб, уйни сотишларини ва ҳар бирлари ўз улушини олишлари кераклигини айтиб, оёқ тираб оладилар. Улар ҳаттоки Аллоҳдан ўзга мададкори бўлмаган опаларини «уйни сотсак қаерга ҳам ёлғиз ўзлари бош уриб борадилар» деб ўйлаш эвазига, опаларидан ҳақларини талаб эта бошлайдилар. Тўнғич опа сингилларининг таҳқиқлари остида ортиқ яшай олмаслигини сезгач, уйларини сотиб олмоқчи бўлган тижоратчи одамга қўнғироқ қилиб, унга шароитини тушунтириб беради. Унинг ҳозирча борадиган бошқа ери йўқлигини ва то ўзига муносиб макон топгунига қадар унга бирон ой муҳлат беришини айтиб, илтимос қилади. Ҳалиги одам «ҳечқиси йўқ, яшаб тураверинг» деб рози бўлди. Уй сотилгач, меросни 5 опа сингил ўзаро бўлиб оладилар. Бари ўз улушини олгач, ҳурсанд бўлиб жуфтларининг уйига қайтиб кетадилар. Улардан лоқал биронтаси опасининг тақдирини, унинг қаерга боришини ўйлаб ўтирмадилар ҳам. Опалари жуда ҳам мўъмина қиз эди. У отасига беминнат ҳизмат қилиб, ғамхўрлик қилгани учун Аллоҳ уни ёлғиз қолдирмаслигини аниқ билар эди. Орадан бир неча ой ўтгач, уй соҳиби қўнғироқ қилиб, уни кўрмоқчи эканини айтади. Опа хавотирга тушиб, қалбида қўрқинч ҳиссини туя бошлайди. Ҳамма фикру ҳаёли «ҳозир уй соҳиби келади-ю, уни уйдан қувиб юборади». Уй соҳиби келгач, опа оҳисталик билан гап бошлайди: «қаршингизда жудаям ҳижолатдаман, мен ҳалиҳам ўзимга макон топганимча йўқ» деди. Уй соҳиби: .... davomi t.me/sayyodiston guruhi va t.me/sayyoduz kanalida #sayyodiston #sayyodcom

Хештеги на тему #SAYYODISTON

Боймисиз? (Искандар юборган) Уст-боши юпунгина икки бола — бир қиз, бир ўғил дўконим олдидан ўтиб кетаётганди. Кун салқин бўлишига қарамай, иккови ҳам юпқа кийинган, қизнинг оёғидаги шиппак йиртилиб кетган эди. Улар ҳақида кўчанинг тиланчи болалари деган хаёлга бордим. Эшикдан чиқиб, қаҳар-ғазаб билан: - Бу ерда нима қилиб юрибсизлар?! Кимнинг боласи сизлар? Қани бу ёққа кел-чи!- дедим. Қиз қўрқиб кетди, чоғи ёнидаги боланинг қўлидан маҳкам тутиб олганча: - Биз ёмон болалар эмасмиз. Шу кўчада бир ишхона бор. Онам ўша ерда фаррошлик қиладилар. Кечгача ҳамма хоналарни тозалаб, ҳовлини супурадилар. Онам кечга ёлғиз қолмасликлари учун укам билан уларнинг олдиларига бораётгандик... Кўнглим бузилиб, ҳозирги важоҳатимдан уялган бўлсам-да, сир бой бермай уларни дўконга чақирдим: - Ҳали кеч тушишига анча бор, қани бу ерга келинглар-чи! Болалар қўрқа-писа дўконга киришди. Пештахта ортидаги стол-стулчага таклиф қилдим. Улар онасига бирор ёмонлик қилишим мумкинлигидан қаттиқ қўрқишганди, чамамда, айтганимга индамай бўйсунишарди. - Уйларинг бу томонга яқинми? - Ҳа,- қизча хайрихоҳлигимни сезди чоғи, сал ўзини эркинроқ қўйиб жавоб бера бошлади. – Ҳу, анави кўриниб турган мактабнинг орқасидаги кўп қаватли уйларда яшаймиз. Биз ўша мактабда ўқиймиз. Онам мактабимизда ҳам фаррош бўлиб ишлайдилар. - Бу бола укангми?- Қизча ҳам, бола ҳам бирданига бош қимирлатиб тасдиқ ишорасини берди. -Отанг нима иш қиладилар?- Негадир бу саволимдан қизча ҳам бола ҳам маъюс тортиб, бошини эгиб олди: - Отам... Улар ҳеч қаерда ишламайдилар... Ишлолмайдилар. Отам бетоблар. Россияга ишлагани кетгандилар. Ўша ерда баланд бинодан йиқилиб тушганлар. Умуртқалари синган... - Худо шифо берсин. Худо хоҳласа, отанг тузалиб кетади.- Уларга таскин беришга бердиму, иккалови ҳам бу гапимдан баттарроқ тушкунликка тушганини сезиб қолдим. - Дўхтирлар уч ойлик умри қолган, дейишибди. Онам бувимларга айтиб йиғлаётганларини эшитиб қолгандим.- Қизча катталардек мулоҳаза билан гапирди.- Майли, амаки ... деб davomi t.me/sayyodiston guruhi va t.me/sayyoduz kanalida #sayyodcom #sayyodiston

Хештеги на тему #SAYYODISTON

Муборак Рамазонга бир икки кун қолган эди. Ҳовлидаги сўрида Марғубахон ўғлига Рамазон ойи фазилатларини ўргатиб ўтирарди. - Ишқилиб, икковинг олим бўлиб кетмасангда - деган кесатиқ эшитилди. Ўғил остонада мастликдан чайқалиб турган отасини кўриши билан, қўрқибгина ўрнидан туриб қўшни хонага ўтиб кетди. Эрини оёқ кийимларини ечишга кўмаклашар экан, Марғубахон ичидаги гапини ушлаб туролмади. - Рамазонга атига икки кун қолган бўлса, бу нима аҳвол? Одамлар муборак Рамазонни қанчалар интиқлик билан кутади. Сизда Аллоҳдан заррача қўрқув, инсоф борми? - Эээ, товуқмия хотин! Сен менга мусулмончиликни ўқитма! Рамазонда умуман ичмаслик кераклигини биламан. Шу сабаб бугун роса тўйиб ичиб олдим. Бир ой ичмасдан юришни ўзи бўладими?! Марғубахонни лаблари пичирлади: -Астағфируллоҳ! Муборак Рамазон бошланди. Барча мусулмонлар қаторида ота, она ва ўғил рўза тута бошлашди. Энди оилада доимги уруш-жанжал йўқ, ўрнига тинчлик-тотувлик ва хурсандчилик. Ота ишидан вақтида қайтар, биргаликда ифторлик қилишарди. Аммо намозга она ва ўғил туришарди. Ота, онасидан кейин ҳам жойнамоздан турмай, нималарнидир пичирлаётган ўғлига меҳр билан термулиб ўтираверарди. Ҳар куни такрорланаётган бу ҳолат унга эриш туюлди. Эндигина етти ёшга кирган ўғли нималар деб зорланаётганинига қизиқарди, лекин қулоқ солмасди. Рамазоннинг сўнгги кунларидан бирида ота ўғлининг жойнамоз устида ўксиниб-ўксиниб йиғлаётганидан чўчиб, секингина яқинлашиб қулоқ тутди. У йиғлаб-йиғлаб дуо қиларди: -Аллоҳим, Рамазонни тўхтатма... Аллоҳим, дадажоним ичмасинлар... Аллоҳим, илтимос, Рамазонни тўхтатма... Рамазонни тўхтатма... Аёлининг олдига қайтган эр, титраб, зорланиб, деди: - Марғуб, энди ичмайман. Тавба қилдим. Менга ҳам намозни ўргат! Эртасидан бу мўъжазгина хонадонда яна бир жойнамоз тўшалди. (Рамазонда сабр ва рўзага доир қизиқ ибратли воқеа ва хикоялар танловида иштирок этинг ва t.me/sayyodiston телеграм гурухида ёзинг. Сараланиб олинганлари сайт ва инстаграмимизда чоп этилади хамда ғолиб бўлгани Sulton Said @sultansaid_restoran ресторанига Sayyod билан ифторликка таклиф этилади.) #sayyodcom #sayyodiston


Хештеги на тему #SAYYODISTON

Бундан 18 йил олдин дадам уйдан чиқиб бизни ташлаб кетган. Аллохга шукур онам борлар, шулар бизни отасизлигимизни билдирмасликка харакат қилиб катта қилдилар. Ёшлигим эсда қоларли ўтмаган, эслашга арзийдигон махаллар жуда кам бўлган. Авваллари ёшлигимда кўпчиликдан хафа болаверардим, сал нарсага одамни ёмон кўриб қолардим. Коллежни битиргач пул топиш мақсадида чет элга кетдим , эскиттан гап бор мусофир бўлмасдан мусулмон бўлмисан деган, шунга хозир қўшиламан чунки хозирга келиб инсон зотидан хафа болмасликни ўргандим . Хаммани ўзимга дўстдек кўрадигон одат чиқардим, кимлардур бу одам ёмон, юрма бу билан десаям эътибор бермасдан, мен ёмонлигини кўрмаганман дейдигон бўлдим. Агарда ростдан хам ёмонлик қилишга харакат қилса билмаганликка олиб ўтказворадигон бўлдим. Шу жумладан бу йил отамни кўргим келди , инсонга барибир ичида бир нарса ундайвераркан, шу каби мен хам отамни олдига келдим. Келсамки (ўгай) онам бор! Аввалига қайтиб кетаман дедим, лекин 2 кун ўтгач фикрим ўзгарди! Сабабини қисқача ёзаман тўлиқ ёзишга вақт етмиди. Бугун шу ерга келиб билдимки агар шу (ўгай) онам бўлмаганида мен хозир отамни кўрмаган бўлардим экан, чунки отам ўзини идора қила олмайдигон болиб кетибти . Куни аровсиз ўтмайди, мен ният қилдим; дадамни бу йўлдан қайтариб уйга олиб кетаман деб , бунда ( ўгай) онам менга ёрдам беряпти, хар тонгда туриб азон чақираман (ўгай ) онам хам дадамни олдида намоз ўқийди. Мен ўз хонамда , токи дадам инсофга келсин! Бугундан шу ўгай онам билан бирга рўза тутяпмиз. (Рамазонда сабр ва рўзага доир қизиқ ибратли воқеа ва хикоялар танловида иштирок этинг ва t.me/sayyodiston телеграм гурухида ёзинг. Сараланиб олинганлари сайт ва инстаграмимизда чоп этилади хамда ғолиб бўлгани Sulton Said @sultansaid_restoran ресторанига Sayyod билан ифторликка таклиф этилади.)#sayyodiston #sayyodcom



Собрать статистику #SAYYODISTON выполните поиск с получением статистики (Перейти к подбору).